Коронавирусдан ҳимояланиш учун уч марта эмланиш керак – Билл Гейтс 

Олам 1601
image

Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг фикрича, коронавирусдан ҳимояланиш учун инсонлар уч марта эмланиши керак. 

Унинг сўзларига кўра, учинчи вакцина мутацияга учраган вирусдан ҳимоя қилувчи препарат бўлиши мумкин. 

"Ҳозирги асосий савол, бу бизда мавжуд воситалар ва усуллар билан универсал эмлашни таъминлаш керакми ёки уч босқичда эмлаш керакми ёки вакцинани ўзгартириш керакми?" деган Гейтс. 

Гейтснинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШнинг барча вакциналар ишлаб чиқарувчи компаниялари янги штаммлар учун қўшимча дори воситаларини яратиш заруриятини ўрганмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3.2
t
×