Коронавирусдан ҳимоя қилувчи тақинчоқ ихтиро қилинди

Олам 6629
image

НАСА коронавирусдан ҳимоя қилувчи тақинчоқ ишлаб чиқарди. Уни таққан одам юзи ва кўзига кўп тегинаверса, тақинчоқдаги вибрация ишлаб кетади. Ушбу безак 3D -принтерда чоп этила бошлайди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, инфрақизил сенсори бўлган қурилма одамнинг юзига жуда яқин келадиган қўлни аниқлайди. У ҳаракатни аниқлаганида, маржоннинг ичидаги кичик восита ишлай бошлайди. Шундай қилиб, ишлаб чиқувчилар коронавируснинг танага кўзлар, шунингдек, бурун ва оғиз орқали киришининг кенг тарқалган усулини тўхтатишга қарор қилишди.

Шу билан бирга, НАСА ушбу воситани ниқоб билан бирга, шунингдек, коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи бошқа воситалар билан бирга фойдаланишни тавсия этган. Бундан ташқари, ишлаб чиқувчилар моделни бошқа рангларда ҳам чиқаришга ваъда беришди.

Аввалроқ, дунё миқёсида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиб бораётган мамлакатларда соғайиш бўйича рақамлар ҳам юқорилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 2.8
t
×