Коронавирус бўйича янги хушхабар бор

Олам 111648
image

Дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 9 985 425 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан вафот этганлар эса 498 908 нафарга етди. Аммо коронавирус билан боғлиқ кўнгилни ғаш қилувчи хабарлар орасида яхшилари ҳам йўқ эмас. Гап шундаки, янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясидан 5 миллион 55 610 киши соғайди. Бу эса коронавирусга чалинган дунё аҳолининг ярмидан кўпи соғайганини англатади.

Дунё миқёсида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиб бораётган мамлакатларда соғайиш бўйича рақамлар ҳам юқориламоқда. 

Бу борада Европа мамлакатларидан Германия бутун дунёга ўрнак бўла олади. Мамлакат коронавирусга чалиниш бўйича дунёда 15-ўринда бораётган бўлса, айни вақтда соғайиш бўйича юқори ўринларни забт этмоқда. Мамлакатда 194693 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 177 518 нафари ёки 91 %и касалликни ортда қолдирган. Касалланганларнинг 8968 нафари ёки 4 %и вафот этган. Айни вақтда Германияда 8807 кишининг даволаниши давом этмоқда. 

Туркия ҳам юқори ўринларни қайд этмоқда. Мамлакатда касалланганлар 195 883 нафарга етди. Улардан 169 182 нафари ёки 86 %и соғайган. 5082 киши ёки касалланганларнинг 2 %и вафот этган. 21 619 кишининг даволаниши давом этмоқда. 

220 180 киши касалланган Эронда ҳам соғайиш фоизлари юқори. Мамлакатда коронавирус юқтириб олганларнинг 180 661 нафари ёки 82 %и соғайган. 10 364 киши ёки касалларнинг 4 %и вафот этган. 29 155 кишининг даволаниши давом этмоқда. 

Италияда ҳам вазият ўнгланиб бормоқда. Мамлакатда касалланганлар сони 240 136 нафарга етди. Уларнинг 188 584 нафари ёки 78 %и соғайган. 34 716 киши ёки беморларнинг 14 %и вафот этган. Мамлакатда 16 836 кишининг даволаниши давом этмоқда. 

Коронавируснинг “муаллифи” бўлган Хитойда эса вазият аллақачон ўнгланиб бўлган. Мамлакатда 84 743 кишида коронавирус аниқланган. Шулардан 79 591 нафари ёки 93 %и соғайган. Вафот этганлар 4641 нафарни ташкил этмоқда. Хитойда касалликдан даволаниши давом этаётган 511 киши қолган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3834
Рейтинг: 3
Теглар
t
×