Коронавирус енгил ва аломатларсиз кечаётган беморларга дорилар керак эмас – мутахассис
Жамият
−
27 Июль 2020
13810Ўрганишлар коронавируснинг енгил ва аломатларсиз шаклига чалинган беморлар кўп ҳолларда кучли дориларни қабул қилиб, аҳволини оғирлаштириб юобораётганини кўрсатяпти. Вирусолог Раъно Қосимова "Тез ёрдам" кўрсатувининг навбатдаги сонида шу ҳақда маълумот берди.
"Тадқиқотлардан биламизки, бу касаллик 70-80 фоиз ҳолатда енгил ёки ўрта оғирликда кечади. Касаллик енгил ва аломатларсиз кечаётган беморларга дорилар керак эмас экан. Биз иммукитетимизга касалликни енгишга йўл қўйиб беришимиз керак экан.
Лекин ҳозир аҳоли ваҳимада қолмоқда. Шифокорлар ҳам касллик янги бўлгани учун қўрқишади. Иситма кўтарилиб кетганда, ўзини ёмон ҳис қилганда ёки бирор яқинини йўқотиб қўйганда хавотир кучайиб кетмоқда", дейди Қосимова касалликка умумий тариф бераркан.
У беморлар кўп ҳолларда ўзининг аҳволи ўзи оғирлаштираётганини таъкидламоқда. Натижада эса касалликнинг енгил шаклига чалинган беморнинг аҳволи оғирлашиб, стационарга ўтказилиши керак бўляпти.
"Беморлар бошқалар қабул қилган дори воситаларини ичишмоқда. Бу эса уларнинг ҳолати ёмонлашишига сабаб бўлмоқда. Охирги ҳафтада 20-25 нафар беморни кўрдим. Даволанган беморларни ҳам кўрдим. Улар касалликнинг биринчи кунларидан осма укол, дексаметазон, натрий хлор, иккитадан антибиотик каби дориларни қабул қилишган. Беморлар нормада кечаётган жараённи ўзи бузиб қўйяпти.
Тажриба эса вақтида сув ичиб, тўғри овқатланган, етарли миқдорда витаминлар истеъмол қилган беморларнинг 70-80 фоизида коронавирус пневмония шаклига ўтмасдан енгил шаклда ўтаётганини кўрсатмоқда.
Антибиотик қабул қилиши натижасида диарея ва кўнгил айниши каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун шифокорлардан ҳам беморларга дори ёки гормон беришдан олдин беморнинг ҳолатини яхшилаб ўрганиши ва агар зарур бўлса, керакли препаратларни тавсия қилиши мумкин, лекин касалликнинг биринчи кунидан эмас.
Агар касаллиги енгил ўтадиган 70-80 фоиз беморга биринчи кунданоқ стационар шароитда ишлатиладиган дориларни қўлласак, уларнинг ярми стационар шароитига кўчирилишига тўғри келиши мумкин", дейди мутахассис.
LiveБарчаси