Коронавирус ва пневмония: 1200 нафар бемор аниқланиб, 5 киши вафот этди

Жамият

image

Кеча, 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122786 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 738 кишида коронавирус ва 462 кишида пневмония аниқланди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 76 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 85 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 17 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 78 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 77 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 65 нафари Фарғона вилоятида,
  • 21 нафари Хоразм вилоятида,
  • 89 нафари Тошкент вилоятида,
  • 118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
  • Бухоро вилоятида 30 нафар,
  • Жиззах вилоятида 66 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
  • Навоий вилоятида 29 нафар,
  • Наманган вилоятида 32 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 50 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 18 нафар,
  • Фарғона вилоятида 35 нафар,
  • Тошкент вилоятида 69 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117303 (+548) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг