Коронавирус уй ҳайвонларида ҳам аниқланди

Олам

image
Хотиржам бўлишга асос йуқ – ССВда коронавирус хавфи бўйича йиғилиш ўтказилди north_east

Хотиржам бўлишга асос йуқ – ССВда коронавирус хавфи бўйича йиғилиш ўтказилди

Гонконг мутахассислари янги коронавирус одамдан уй ҳайвонига юқиши мумкин бўлган биринчи ҳолатни ўрганмоқда. Дастлабки синовларда COVID-19 ташхиси қўйилган одамга тегишли бўлган итнинг танасида инфекция белгилари аниқланди. Бу ҳақда TAСС маълум қилмоқда.

Хабарларга кўра, эгаси касалхонага ётқизилганидан сўнг, ит ҳайвонлар учун махсус карантин марказига жойлаштирилган. Tаҳлиллар унинг танасида янги турдаги коронавирус борлигини кўрсатган. Бироқ итда касаллик аломатлари сезилмаган.

"Ҳозирда Департаментда ҳайвонларнинг COVID-19 вируси юқиши ёки унинг одамлар учун манбаи бўлиши мумкинлиги тўғрисида далиллар йўқ", дейилади агентлик баёнотида.

Tаъкидланишича, ветеринария шифокорлари итнинг ҳолатини кузатишни давом эттирмоқда ва такрорий тестларни ўтказмоқда.

Ҳозирги вақтда Гонконгда янги коронавирус юқишининг 93 ҳолати тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус уй ҳайвонлари

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг