Коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари берилади

Жамият 3427
image

Ўзбекистонда коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 март куни имзолаган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида айтилган. 

Масалан, меҳмонхона бизнесида 90 миллиард сўмлик, транспорт-логистика соҳасида 650 миллиард сўмлик, умумий овқатланиш муассасаларида 180 миллиард сўмлик, ташқи савдо корхоналарида 3,6 триллион сўмлик кредитларни қайтариш имконияти пасаймоқда. Туристик фирма ва меҳмонхоналар ҳар бир сайёҳ учун кунига 2-3 доллардан туризм йиғими тўлаб келмоқда.

Шу боис ушбу корхоналарнинг кредит муддатларини узайтириш, туристик йиғимлар ундиришни вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда беморлар 23 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакат бўйлаб 16 минг киши карантинга олинган

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3
t
×