Коронавирус сабаб имтиҳондан қолган абитуриентлар қачон тест топшириши аниқ бўлди

Жамият

image

COVID-19 га чалинган абитуриентлар учун қайта тест топшириш тартиби тасдиқланди. Тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган ва имтиҳонга киритилмаган абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг топширишади.

Давлат тест маркази ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “COVID-19 пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб 2021/22 йилги ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш учун тест синовларини ўтказишда санитария-эпидемиология талабларини белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган ва тест синовларига киритилмаган абитуриентларга имтиҳонлар ўтказилаётган ҳудудда ДТМ ҳамда СЭО ва ЖС вакили томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

Шунингдек, коронавирус касаллиги тасдиқланиб, даволанаётган абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари томонидан республика бўйича тест синовлари тўлиқ (16 август) якунлангунга қадар ДТМга онлайн ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилганлар тўғрисидаги маълумотлар имтиҳонлар тўлиқ якунлангандан сўнг 3 кун ичида СЭО ва ЖСга текшириш учун берилади.

Маълум қилинишича, тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 14 кун ичида мазкур тоифадаги абитуриентлар учун қайта тест синовлари ташкил этилади.

Бунда ўрнатилган тартибда ариза билан мурожаат қилган ва тўлиқ соғайган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар СЭО ва ЖС томонидан тест синовлари бўлиб ўтадиган кундан 4 кун аввал Давлат тест марказига тақдим этилади.

Муҳим! Қайд этилишича, қайта ташкил этилган тест синовларида тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган ва тест синовларига қадар тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон коронавирус

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг