Коронавирус сабаб дзюдо бўйича барча лицензион мусобақалар бекор қилинди

Спорт 1020
image

Айни пайтда бутун дунёга хавф солаётган коронавирус сабаб, кўплаб халқаро турнирлар бекор қилинмоқда. Жумладан, май ойига қадар дзюдо бўйича ўтказилиши режалаштирилган Гран-при, Катта дубулға турнирлари ҳам ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Халқаро дзюдо федерацияси маълум қилмоқда. 

Бир неча кундан сўнг старт олиши керак бўлган Екатеринбург Катта дубулға турнири ҳам бекор қилинди. Хабарда маълум қилинишича, бундай қарорга келинишига сабаб, аввало, спортчиларнинг соғлиғини сақлашдир.

Маълумот ўрнида, апрель ойида Грузиянинг Тбилиси ҳамда Туркиянинг Анталия шаҳарларида Гран-при турнирлари бўлиб ўтиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам Ҳукумат кўрсатмаси ва тавсиясига биноан Республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилганди. 

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 3.1
t
×