Коронавирус сабаб “Барселона“ жамоасининг стадиони номи ўзгаради

Олам

image

“Барселона“ футбол клуби коронавирусга қарши курашиш мақсадида маблағ тўплаш учун ўзининг “Камп Ноу“ стадиони номини сотишга қарор қилди. Стадион номи ҳуқуқи сотилгандан сўнг жамоа раҳбарияти унга янги ном бермоқчи.

1957 йилда очилганидан бери ҳеч қачон Испания футбол гранди ўзининг стадиони номини ўзгартирмаган. Аммо бутун дунё бўйлаб инсон ҳаётини изидан чиқарган коронавирус эпидемияси ушбу анъанани ўзгартирди.

“Биз универсал хабар юбормоқчимиз: биринчи марта кимдир ўз компанияси номини “Камп Ноу“ деб аташ имкониятига эга бўлади. Ушбу сотувдан тушган тушум жамоага эмас бутун дунёга сарфланади. Ташаббус фавқулодда вазиятда пайдо бўлди“, дейди клуб вице-президенти Жоржи Кардонер.

Шуниси эътиборга лойиқки, тушган маблағ Каталония ва бутун дунёдаги илмий лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. Бошқача айтганда, Каталония клуби коронавирусга қарши курашда ёрдам беради.

Маълумот учун, “Камп Ноу“ Европадаги энг катта стадион бўлиб, унинг сиғими 99000 кишини ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг