Коронавирус озиқ-овқат орқали юқадими?
Бу қизиқ
−
11 Март 2020
9155Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси (EFSA) баёнотига кўра, ҳозирда коронавирус COVID-19 инфекцияси озиқ-овқат орқали инсонга юқиши исботланмаган. Бу ҳақда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” маълум қилди.
Бошқарманинг илмий ходими Марта Хугаснинг таъкидлашича, коронавирус тарқалишининг аввалги SARS-CoV (короновируснинг ўткир-оғир респиратор синдроми) ва MERS-CoV (короновируснинг Яқин Шарқ респиратор синдроми) тажрибаси шуни кўрсатдики, вируснинг манбаси ёки юқиши озиқ-овқат эмас.
Таъкидланишича, катта тезликда дунёга тарқалиб бораётган COVID-19 вирусини EFSA синчковлик билан кузатмоқда.
Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази (ЕCDC) янги коронавирус одамдан одамга асосан ҳаво томчилари орқали (аксириш, йўталиш ёки оддийгина нафас олиш орқали) юқади. Бироқ марказ айнан ҳайвонлар Хитойда бошланғич инфекциянинг манбаи бўлганини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг етакчи эпидемиологи ва эпидемияга қарши курашиш бўйича махсус комиссия раҳбари Чжан Наньшань CОVИD-19 эпидемияси июнгача тарқалишда давом этишини маълум қилди.
LiveБарчаси