Коронавирус қурбонлари сони 4 мингдан ошди. Вирус қачонгача тарқалиши айтилди

Олам

image

Бутун дунёга ёйилиб, кўплаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган COVID-19 коронавируси бўйича янги-янги маълумотлар келишда давом этяпти. Бугун, 10 март ҳолатига коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйича 114 422 нафарга етди.

Коронавирусга чалинганлар Хитойда 80 минг, Италияда 9 минг, Жанубий Корея ва Эронда 7 минг, Франция, Испания ва Германияда минг нафардан ошди. Беморларнинг 64 088 нафари даволанди.

Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 4027 нафарга етди. Қурбонлар сони бўйича Хитой биринчи (3136 нафар), Италия иккинчи(463 нафар) ва Эрон учинчи (237 нафар) ўрнида боряпти.

Вирус бугунга келиб дунёнинг 115 мамлакатига кириб борди.

Хитой Соғлиқни сақлаш қўмитаси томонидан коронавирус билан кураш учун тузилган гуруҳ раҳбари Чжун Наньшань эпидемия қачон тугаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Тахминларга кўра вирус дунёда июнь ойигача тарқалишда давом этади. Коронавирус билан курашдаги мураккаблик Хитойдан ташқарига кўчиши мумкин”, деган Чжун Наньшань.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, вирус тарқалишининг олдини олиш учун карантин чораларини кучайтириш зарур.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой коронавирус

Баҳолаганлар

1006

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг