Коронавирус хавфига қарамай, Туркманистонда Наврўз байрами нишонланмоқда
Олам
−
21 Март 2020
13341Туркманистон Наврўз байрамини минтақадаги қўшниларидан фарқли равишда нишонлашдан бош тортмади. Аммо байрамни ҳаддан ташқари оммавий ҳолда ўтказишдан тийилмоқда.
Анъанага кўра, Туркманистонда кун ва тун тенглашадиган 21-22 март кунлари Наврўз байрами нишонланади. Байрамнинг биринчи кунида бутун мамлакат бўйлаб Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигида дарахт кўчатлари ўтқазилади. Шунингдек, 21 март куни Ашхобод яқинидаги Наврўз водийсида асосий тантаналар бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Туркманистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилмади. Лекин, жорий йилнинг 12 февраль куни Хитойдан Туркманистонга қайтган бир нафар одам коронавирус сабаб вафот этгани маълум қилинди. Кейинчалик, мамлакат раҳбари коронавирусдан сақланиш учун исириқдан фойдаланишни маслаҳат берди.
LiveБарчаси