Карантин маркази ва икки ҳудудда янги беморлар аниқланди

Жамият

image

Бугун, 2 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 217 нафарга ошиб, 25 553 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 142 нафари Тошкент вилоятида, 27 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун юртимизнинг турли ҳудудларида жами 1 208 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 16 507 (+1 208) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8 893 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг