Коронавирус қурбонлари сони 5 мингга яқинлашди

Олам

image
Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам юборади north_east

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам юборади

Хитойда пайдо бўлиб дунёга ёйилган COVID-19 коронавируси билан боғлиқ сўнгги маълумотлар билан танишамиз. Бугун, 13 март кунига келиб коронавирус дунёнинг 127 давлатига ёйилди.

2019-nCoV вирусидан бугунгача 134 716 нафар одам касалланди. Уларнинг 116 мингги уч давлат – Хитой (80 814 нафар), Италия (15 113 нафар) ва Эронда (10 075 нафар) аниқанган.

Коронавирус аниқланган инсонларнинг 70 381 нафари касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирги вақтда вирус 59 356 нафар одамда фаол ҳолатда бўлиб, уларнинг 10 фоизи ёки 5994 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Коронавирус қурбонлари сони 4979 нафарга етди. Қурбонларнинг ҳам асосий қисми уч давлат – Хитой (3176 нафар), Италия (1016 нафар) ва Эрон (429 нафар) ҳиссасига тўғри келяпти.

Коронавирус билан боғлиқ вазият Жанубий Корея, Испания, Франция, Германияда ҳам жиддий тус олган. Жанубий Корея аллоқачон мамлакатда қаттиқ карантин режимини жорий қилган. Европанинг йирик давлатлари эса энди-энди шундай жиддий чоралар қўллашга мажбур бўляпти. Коронавирусга чалинганлар сони АҚШда ҳам ортиб боряпти.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли уни эпидемия эмас, пандемия деб эълон қилди. Бу вирус бир эмас, бир нечта давлатларни тўлақонли қамраб олганда эълон қилинадиган ҳолат ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 127 давлатга кириб борди. 

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг