Коронавирус қурбонлари 300 нафардан ошди

Олам 3851
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботига кўра дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 14 559 нафарга, бу вирусдан  ҳалок бўлганлар сони эса 305 тага етди. 

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланган. 

Кўпгина давлатлар вирус сабаб Хитой билан чегараларини ёпмоқда. Уларнинг аксарияти ҳаво ва темир йўл бўйича юк ва йўловчи ҳам ташишни тўхтатган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан тузилган Ҳукумат комиссияси коронавирус бартараф этилмагунча Хитой билан авиақатновларни вақтинча тўхтатишга қарор қилди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун илк бора Хитой ташқарисида коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолати қайд этилди. Филиппинда ўрта ёшдаги эркак вирусдан вафот этди.

Нуруллоҳ Шарипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 169
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×