Коронавирус – Қозоғистонда вафот этганлар, Қирғизистонда эса касалланганлар сони ошди

Олам

image

Қозоғистонда коронавирусга чалинган беморлардан яна бири оламдан ўтди. Бу ҳақда бугун, 31 март куни Нур-Султон шаҳри жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Сауле Кисикова маълум қилди.

“Нур-Султон шаҳрида 175 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Уларнинг 169 нафари даволанмоқда. 15 беморга шифо топгани учун, уйига рухсат берилган. Бугун, 31 март куни беморлардан бири вафот этди”, деди Кисикова.

Маълумотларга кўра, вафот этган беморнинг ёши 50 да бўлиб, у 21 март куни шифохонага ётқизилган. У бир ой мобайнида касал билан оғриб юрган, аммо шифокорларга мурожаат қилмаган.

Қозоғистонда 26 март куни ҳам бир бемор коронавирусдан вафот этган эди.

Қирғизистондаги ҳолат

31 март ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 13 нафарга ортган ва умумий ҳисобда 107 нафар беморни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил этилган штаб бошлиғи Қосимбек Мамбетов маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, беморларнинг 49 нафари эркак ва 58 нафари аёллардир. Беморларнинг 11 нафари 15 ёшгача бўлган фуқаролардир. 31 нафарини эса кекса кишилар ташкил этмоқда. Уларнинг барчаси махсус шифохонага жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг