Коронавирус Қора Африкага кириб борди 

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни Нигерия давлатида илк бор коронавирус аниқланди. Бу Африка қитъасида учраган учинчи ҳолат ҳисобланади. Бу ҳақида Нигерия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

“Соғлиқни сақлаш федераль вазирлиги Нигериянинг Лагос штатида коронавирусга чалинишнинг илк ҳолатини тасдиқлади”, дейилади вазирлик баёнотида.

Нигерия давлати Жазоир ва Мисрдан сўнг коронавирус кузатилган қитъанинг учинчи, Қора Африканинг биринчи давлатига айланди.

Маълумот учун, Қора Африка деб Саҳрои Кабирдан жануб томонда жойлашган давлатларга айтилади. Қитъанинг бу қисмида яшовчи одамлар Шимолий Африка аҳолисидан ўзларининг қора ранглари билан ажралиб турганликлари сабаб, улар истиқомат қиладиган ҳудудни "Қора Aфрика" деб аташган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made