Коронавирус: Қирғизистонда касалланиш ҳолати бўйича рекорд ўрнатилди
Олам
−
16 Июнь 2020
13931Қирғизистонда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери энг кўп касалланиш ҳолати қайд этилди. Сўнгги суткада беморлар рекорд даражада 100 нафарга кўпайди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикасининг коронавирусга қарши курашиш штаби хабар берди.
“2020 йилнинг 16 июнь куни республика бўйлаб 100 нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳолат пандемия бошлангандан буён мамлакат учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Улардан 57 нафари Бишкекда аниқланди”, дея таъкидлади штаб вакили.
Мамлакатда бугунги кунга қадар коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 2 472 нафарга етди. Умумий ҳисобда 28 нафар бемор вафот этган ва 1 847 нафар бемор соғайган.
Маълумот учун, Қирғизистонда иккинчи кун касалланиш ҳолати бўйича рекорд ўрнатиляпти. 15 июнда коронавирус беморлари 87 нафарга кўпайганди.
LiveБарчаси