Қирғизистонда шифохонанинг 50 ходими коронавирусга чалинди. Беморлар ёлғиз қолди (видео)

Олам

Қирғизистоннинг Чу вилоятидаги бир шифохонада 50 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Бу ҳақда “Tuz.kg” хабар берди.

Чу вилояти Иссиқ-Отин туманидаги Кант шифохонасида даволанаётган бемор тиббиёт ходимларидан бўшаб қолган йўлак ва хоналар акс этган видеони ижтимоий тармоққа жойлаштирган. Аммо палаталар коронавирус ва зотилжамга чалинган беморлар билан тўла.

“Деярли бир суткадан бери шифохонада ҳеч ким йўқ. Беморлар шунчаки ётибди. Бизга ҳеч нима айтишмади. Шифокор ва ҳамшираларсиз бўш шифохона. Даволаниш тўхтаб қолди. Ҳеч ким жавоб бермаяпти”, деган видео муаллифи.

Аммо тасдиқланмаган маълумотларга кўра, шифохона персоналининг 80 нафаридан 50 нафари коронавирусга чалинган. Қолганлар эса буткул чарчаб қолган. Бу шифокор ва ҳамширалар учун ўрин алмашаши деган нарса қолмаган.

Маълумот учун, Қирғизистонда 11 444 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 3 538 нафари соғайган ва 149 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қирғизистонда

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг