Коронавирус Қирғизистон ҳукуматига кириб борди. Бош вазирга яқин икки амалдорда COVID-19 аниқланди

Олам

image

Қирғизистон ҳукумати ходимларида COVID-19 коронавирус инфекцияси бор йўқлигини аниқлаш учун текширув ўтказилди. Бу ҳақида “Кабар” агентлиги хабар берди

“Текширув натижасида 26 нафар ходимда коронавирус борлиги аниқланди. Икки кун олдин вирус 11 кишида тасдиқланган. Қайта текширувда эса яна яна 15 ходимда COVID-19 топилган. Улар орасида Бош вазирнинг маслаҳатчиси ва Бош вазирнинг ёрдамчиси Артем Новиков ҳам бор. Ҳукумат аппарати раҳбари, вазир Таалайбек Темиралиев ҳозирда касалликка чалинганлар билан алоқада бўлган шахс сифатида изоляция қилинган”, дейилади баёнотда.

Санитария-эпидемиология тадбирларининг тартибига биноан уларнинг барчаси карантинга олинади ва даволанади. Касаллик ходимларнинг кўпида аломатларсиз бўлган. Қирғизистон ҳукумати ходимларининг аксарияти масофадан туриб ишлашда давом этяпти.

Бундан аввалроқ Қирғизистон Президенти Девонининг 17 ходимида ва Президент девони раҳбари Досали Эсеналиевда коронавирус аниқланганди.

27 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда 4513 киши COVID-19 билан касалланган. Улардан 2212 киши шифохоналардан чиқарилди, ва қурбонлар сони 46 кишига етди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков жорий йилнинг 4 июнь куни Москвада ўтган Ғалаба парадида коронавирус сабаб қатнаша олмаганди. Қирғизистон делегациясининг 2 нафар вакилида вирус аниқлангач, Жээнбеков тадбирларда иштирок этмай, мамлакатига қайтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қирғизистонда

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг