Қирғизистон ССВ раҳбариятида пневмония ва коронавирус аниқланди
Олам
−
10 Июль 2020
6466Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Собиржон Абдикаримовда пневмония, унинг ўринбосари Нурбўлот Усенбаевда эса коронавирус аниқланди. Бу ҳақда бугун, 10 июль куни Қирғизистон ССВ Жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова маълум қилди.
Акматованинг сўзларига кўра, Усенбаевдан олинган тест мусбат натижа берган. Абдикаримовга пневмония ташхиси қўйилган, унинг COVID-19 га топширган тести манфий натижа кўрсатган. Иккисининг ҳам аҳволи ўрта оғир.
Қирғизистонда коронавирус ва пневмония билан боғлиқ вазият июнь ойи ўрталаридан ёмонлаша бошлади.
Пандемия бошланганидан бери Қирғизистонда 9358 кишида коронавирус аниқланди. Шундан 3134 киши соғайди, 122 киши вафот этди. Бундан ташқари, шиохоналарга кўплаб пневмонияга чалинган одамлар мурожаат қилишни бошлаган. Март ойидан бери бу касалликдан 350 киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси