Коронавирус қанча одамнинг ёстиғини қуритди? Рекорд янгиланди

Олам 17496
image

Дунё миқёсида янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19 дан вафот этганлар ярим миллиондан ошиб, 501 940 кишини ташкил этмоқда. Касалланганлар эса 10 миллион 146 971 нафарга етди. Қурбонлар умумий беморлар кўрсаткичининг 4,9 фоизини ташкил этмоқда. 

Ўлим ҳолатлар бўйича биринчи ўринни АҚШ эгаллаб турибди. Қўшма штатлар касалланиш бўйича ҳам биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 2 миллион 548 996 киши коронавирусга чалинган бўлса, уларнинг 125 803 нафари вафот этган. 

Кейинги ўринни эса касалланиш ҳолатлари рейтингига мос равишда Бразилия эгаллаб турибди. Бразилияда 1 миллион 344 143 киши касалланган, 57 622 киши вафот этган. 

Учинчи ўринни дунёга устунликка даъво қилувчи Буюк Британия эгаламоқда. Мамлакатда касалланиш ҳолатлари соат сайин юқориламоқда. Аммо соғайиш ўта ачинарли аҳволда. Буюк Британияда 312 640 киши коронавирусга чалинган бўлса, уларнинг 43 634 нафари бу дунё билан хайрлашди. 

Касалланиш бўйича тўққизинчи ўринда турган Италия эса ўлим ҳолати бўйича тўртинчи ўринга чиқиб олган. Мамлакатда 240 310 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 34 738 нафари вафот этган. 

Касаллик тарқалиш даражаси бўйича ўрнини бошқа мамлакатларга бўшатиб, ўнликдан чиқиб кетган Францияда эса 199 476 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 29781 нафари вафот этган. 

Испания эса ҳамон хавфли мамлакатлар қаторида турибди. Мамлакатда 248 770 киши коронавирусга чалинган бўлса, уларнинг 28 343 нафари вафот этди. 

Мексикадаги вазият океан ортидаги бошқа мамлакатларга қараганда нисбатан қониқарли. Бу мамлакатда касалланиш ҳолатлари 216 852 тага етган. Беморларнинг 26 648 нафари эса вафот этган. 

Дунё бўйича энг кўп аҳолига эга бўлган Ҳиндистон касалланиш ҳолати бўйича тўртинчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 548 318 киши коронавирусни юқтириб олган. Уларнинг 16 475 нафари вафот этган. 

Коронавирус авж олган яна бир мамлакат Эронда эса вазият мўтадиллашмоқда. Эрон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда Италиядан кейинги ўринда турибди. Мамлакатда 222 669 киши коронавирус юқтириб олган бўлиб, улардан 10 508 нафари вафот этган. 

Ўлим ҳолатлари бўйича ўнликни Бельгия якунлаб беради. Бельгияда касалланиш ҳолатлари юқорида номлари келтирилган мамлакатлардан анча паст. Бугун ушбу мамлакатда 61 295 киши касалланганига қарамай, уларнинг 9732 нафари ёки 15,8 фоизи вафот этган. 

Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар 8031 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда ўлим ҳолатлари 22 тага етди. Соғайиш кўрсаткичи эса 5329 ни кўрсатмоқда.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 408
Рейтинг: 3
Теглар
t
×