Коронавирус янги рекорд ўрнатди

Олам

image

Дунё бўйлаб охирги бир ҳафтада коронавирусни юқтириш ҳолатлари рекорд даражага чиққан. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотида сўз боради. 

ЖССТ маълумотларига кўра, 14 сентябрдан 20 сентябргача бутун дунёда COVID-19  инфекцияси билан боғлиқ 1 миллион 988 897 та янги ҳолат аниқланган. Ушбу вирусдан 36 764 киши вафот этган.  

Вирусни юқтириб олган янги беморлар 7-13 сентябрь кунларига нисбатан 6 фоизга ўсган. Ўлим даражаси эса 10 фоизга камайган. 
 
Worldometer маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 31 миллион 520 944 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 23 миллион 141 860 нафари соғайган. 970 минг 97 киши ушбу хавфли вирусдан вафот этган. 

Коронавирусни юқтириш ҳолати бўйича энг юқори ўринда АҚШ бормоқда. Мамлакатда 7 миллион 46 444 киши ушбу вирусни юқтириб олган. Биринчи ўнликнинг кейинги ўринларида қуйидаги мамлакатлар бормоқда: Ҳиндистон (5 миллион 568 740), Бразилия (4 миллион 560 083), Россия (1 миллион 115 810), Перу (772 896), Колумбия (770 435), Мексика (700 580), Испания (671 468), Жанубий Африка (661 936), Аргентина (640 147).


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Коронавирус

Баҳолаганлар

651

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг