Коронавирус: бугун касалланганлар соғайганлардан бир неча ўн баробар кўп бўлди

Жамият

image

Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистонда 109 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Карантин муассасаларида – 39 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида – 54, Навоий вилоятида-5, Тошкент вилоятида – 4, Наманган вилоятида - 3) 66 нафар ва 4 нафар хориждан Ўзбекистон худудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.

Бугун 3 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4440 нафар бемордан 3357 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1065 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 444 715 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 399 413 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 23 549 нафар, стационар карантинда эса 21 753 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

448

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг