Коронавирус аломатлари қандай намоён бўлади?
Жамият
−
14 Июль 2020
104799Коронавирус симптомлари вирус одам организмига тушганидан сўнг ўртача 5-6 кундан сўнг маълум бўлади. Унинг инкубацион даври 14 кун давом этади.
COVID-19 аломатлари қуйидаги тартибда намоён бўлади:
1-4 кун. Асосий аломати – тана ҳарорати кўтарилади. Баъзиларда мушаклар оғриши, қуруқ йўтал, кўнгил айниши ва ич кетиши кузатилади. Касаллик бошланиши енгил шаклда бўлиши ҳам мумкин, бунда бемор жиддий қабул қилмайди.
5-6 кун. Нафас олиш қийинлашади. Айниқса, мавсумий касалликлари бор ёши катталар, қарияларда кузатилади.
7-8 кун. Нафас олиш янада қийинлашади, бироқ ушбу даврда бошқа аломатлар кучсизланиши мумкин.
9-10 кун. Инфекцияни бошидан оғир кечираётган беморлар жонлантириш бўлимига ўтказилади. Барча аломатларга қорин соҳасида оғриқ ҳам қўшилади.
12-кун. Беморлар тузала бошлайди, ҳарорат кўтарилиши тўхтайди.
17-кун. Соғайганларга жавоб берилади.
Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусдан профилактика учун қандай дорилар ичиш кераклиги ҳақида маълумот берганди.
LiveБарчаси