Коронавирус: 948 та янги ҳолат аниқланди. Тошкентда 200 дан ортиқ одам вирусга чалинди

Жамият

−

image

2021 йил 12 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 141158 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 948 кишида коронавирус аниқланди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 91 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 42 нафари Андижон вилоятида,
  • 23 нафари Бухоро вилоятида,
  • 65 нафари Жиззах вилоятида,
  • 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 47 нафари Наманган вилоятида,
  • 93 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 29 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 90 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 82 нафари Фарғона вилоятида,
  • 40 нафари Хоразм вилоятида,
  • 96 нафари Тошкент вилоятида,
  • 204 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар,
  • Андижон вилоятида 84 нафар,
  • Бухоро вилоятида 23 нафар,
  • Жиззах вилоятида 72 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
  • Навоий вилоятида 20 нафар,
  • Наманган вилоятида 23 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 132 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 44 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 89 нафар,
  • Фарғона вилоятида 88 нафар,
  • Хоразм вилоятида 35 нафар,
  • Тошкент вилоятида 99 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 134307 (+945) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 964  нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг