Коронавирус: 400 дан ортиқ бемор аниқланди. Икки киши вафот этди

Жамият 4301
image
-

Кеча, 22 июнь куни Ўзбекистонда 419 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан Ўзбекистонда жами коронавирус ҳолатлари 107 266 тага етди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 10 нафари Андижон вилоятида,
  • 25 нафари Бухоро вилоятида,
  • 27 нафари Жиззах вилоятида,
  • 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 6 нафари Навоий вилоятида,
  • 14 нафари Наманган вилоятида,
  • 64 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 9 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 35 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 72 нафари Тошкент вилоятида,
  • 136 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 23 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
  • Наманган вилоятида 16 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 33 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 22 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 174 нафар,
  • Фарғона вилоятида 8 нафар,
  • Хоразм вилоятида 9 нафар,
  • Тошкент вилоятида 46 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 180 нафар бемор соғайган. 

Касалликдан соғайганлар жами 103 074 (+528) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 722 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3470 нафар бемор даволанмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 111
Рейтинг: 3.1
t
×