Коронавирус: 11 сентябрда 7 ўлим ва 593 та касалланиш қайд этилди

Жамият 7273
image

Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистонда 593 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида жами 468 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 272 нафар бемордан 43 023 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 869 нафар бемордан 475 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 302
Рейтинг: 3
t
×