Коронавирус ҳақидаги биринчи фильм қўл камерасида суратга олинди

Олам

image
Коронавирус билан боғлиқ учта маълумот қуруқ сафсата эканлиги маълум бўлди north_east

Коронавирус билан боғлиқ учта маълумот қуруқ сафсата эканлиги маълум бўлди

Асли эронлик бўлган Канада фуқароси Мустафо Кешварий, коронавирус пандемияси ҳақида "Корона" фильмини суратга олди. Бу ҳақда бугун, 31 март куни "Startfilm" хабар бермоқда.

Таъкидланишича, фильм намойиш учун аллақачон тайёр ва кино ижодкорлари уни кўриш учун тамошабинларни онлайн кинотеатрларга таклиф қилишяпти. Фильм 63 дақиқа давом этади. Картина учун трейлер YouTube'га жойланди.

Фильм воқеалари бир лифтда содир бўлиб ўтади. Лифт ичида олти нафар қўшни бўлади. Еттинчи бўлиб лифтга хитойлик нотаниш аёл чиқади. Қолганлар аёлда инфекция борлигига шубҳа қила бошлайди. Шу пайт лифтда авария содир бўлади ва ичкаридагилар қамалиб қолади. Қўшнилар вирус юқишидан қўрқиб хитойлик аёлга нисбатан тажовуз кўрсатишади.

Шунингдек, фильмда ирқчилик мавзуси ҳам кўтарилган. Кешварий сўзларига кўра, унда фильм ғояси, лифтда хитойлик сайёҳларга маҳаллий аҳолининг ҳужум қилиши ҳақидаги янгиликларни ўқиганидан сўнг пайдо бўлган.

Суратга олиш жараёни жорий йилнинг февраль ойида Ванкувердаги павильонда бўлиб ўтди. Кешварий у пайтда COVID-19 эпидемияси глобал пандемияга айланишини билмаган ва шунчаки ирқий камситиш муаммосига қизиқиб қолган. 

"Вирус одамларни ирқи бўйича танламайди. Нега биз бошқа миллатдан бошқасини ёмон деб ҳисоблашимиз керак?" дейди Кешварий.

Табиий чиқиши учун фильм қўл камерасида суратга олинди ва актёрлар ўзларининг инфекциядан қўрқишларини намойиш этиш учун импровизация қилиш имкониятига эга бўлди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Фильм

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг