Коронавирус ҳақида сохта хабарлар тарқатган 24 киши ҳибсга олинди

Олам 11002
image

Туркияда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган 24 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 18 март куни РИА Новости хабар қилди.

Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда вирус ҳақида нотўғри ва провокацион хабарларни юборган 137 киши аниқланган. Улардан 24 нафари ҳибсга олинган. Бошқа гумондорларни қидириш давом этмоқда.

Воқеалар юзасидан Анқара прокуратураси "Расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш" ва "Аҳолини қўрқитиш ва ваҳима қўзғаш таҳдиди" моддалари бўйича тергов бошлади. Айни пайтда Туркияда коронавирус инфекциясининг 98 ҳолати қайд этилган, бир киши бу вирус сабаб вафот этган.

Ўзбекистонда эса коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда беморлар сони 15 нафарни ташкил этмоқда. 

Вазирлар Маҳкамасида ўтган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ёлғон хабарлар тарқатишга нисбатан чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, мамлакатдаги ҳақиқий вазиятни сохталаштириб талқин қилаётган, аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқаришга қаратилган, фуқаролар тотувлигини бузиш ва вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатган ижтимоий тармоқлардаги 33 та аккаунт аниқланган. Улардан 25 (!) таси хорижий мамлакатлардаги фойдаланувчиларга, 8 таси эса Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли. Ҳозирда ушбу фуқароларнинг шахси аниқланиб, тегишли терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 218
Рейтинг: 3
t
×