Кореялик футболчи бир ёшга ёшарди
Спорт
−
05 Июль 2023
44272022 йилнинг декабрь ойида Жанубий Корея Президенти этиб сайланган Юн Сок Ёлнинг сайловолди кампаниясидан сўнг қабул қилинган анъанавий ёш ҳисоблаш тизими кучга кирди. Унга кўра, “Тоттенхэм” футбол клуби юлдузи Сон Хён Мин бошқа корея фуқаролари қаторида бир ёшга ёшарди.
Гап шундаки, шу вақтга қадар кореяликларнинг она қорнида бўлган вақти ҳам бир ёш ҳисобида қайд этилган. Бу орқали Кореяда янги туғилган чақалоқ аллақачон 1 яшар бўлиб, ноодатий тарзда туғилганидан бир йил ўтиб, икки ёшга кирган. Шунингдек, улар йилнинг қайси ойи ва кунида дунёга келган бўлишидан қатъий назар 1 январь куни бир ёшга улғайган.
Янги қонун асосида мамлакат дунё амал қиладиган анъанавий ёш ҳисоблаш тизимига ўтди. Эндиликда Сон Хён Мин ҳам қолганлар сингари одатий ёшда ва ўзи туғилган санада шахсий байрамини нишонлай бошлади.
Маълумот учун, Соннинг Европа футболидаги ҳаракатлари давомида унинг мамлакатида бунга қадар амалда бўлган ёш тизими ҳеч қандай муаммо туғдирмаган, яъни қайдномаларда футболчининг ёши эмас, туғилган санаси киритилган. Бу билан 1992 йил 8 июлда туғилган спортчи ҳамма вақт ҳам одатий ёшида кўрсатиб келинган.
LiveБарчаси