Корея Эрондаги уруш сабаб Қозоғистондан нефть сотиб олмоқчи
Олам
−
08:44 683 2 дақиқа
Жанубий Корея Қозоғистон билан йирик нефть етказиб бериш бўйича келишув тузиш арафасида турибди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Жанубий Корея Саноат вазири Ким Чжонг-кваннинг айтишича, келишув бўйича аниқ ҳажм ва логистика масалалари келаси ҳафта бошида эълон қилиниши кутилмоқда.
Сеул энергия манбаларини диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда, чунки мамлакат анъанавий равишда нефть импортининг қарийб 70 фоизини Яқин Шарқдан олади. Ҳормуз бўғозидаги узилишлар эса энергия хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.
Шу сабабли Жанубий Корея Марказий Осиёга юзланмоқда. Юқори даражадаги делегация, жумладан Президент маъмурияти раҳбари ва Ким иштирокида, Қозоғистон, Уммон ҳамда Саудия Арабистонига ташриф буюрган.
Вазирнинг таъкидлашича, Қозоғистондан нефть етказиб бериш 50–60 кун вақт олади, бу АҚШдан келадиган нефть билан деярли бир хил муддат. Узоқ логистикага қарамай, асосий мақсад – Ҳормуз бўғози билан боғлиқ хавфни камайтириш.
Шу билан бирга, мамлакат энергия таъминотини мустаҳкамлаш учун бошқа чораларни ҳам кўрмоқда. Хусусан, ўтган ойда Бирлашган Араб Амирликлари билан 24 млн баррель нефть етказиб бериш бўйича келишувга эришилган.
Мутахассисларнинг фикрича, Жанубий Кореянинг бундай фаол сиёсати глобал энергия бозоридаги беқарорлик шароитида мамлакат саноати рақобатбардошлигини сақлаб қолишда муҳим омил ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги энергетик инқироз фонида Россиянинг суюлтирилган табиий газини импорт қилишни оширганди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель