Копа Америка: Бразилия бир киши кам бўлиб ярим финалга чиқди

Спорт 1960
image

Бугун, 4 июль куни Бразилия яшил майдонларида ўтказилаётган Америка кубогида яримфиналнинг иккита иштирокчиси аниқланди. Бразилия бир киши кам бўлиб ярим финалга чиқди.

Мезбонлар чорак финалда Чили билан тўқнаш келди ва жуда қийин ғалабани қўлга киритди. Пакетанинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилди. Мезбонлар 48-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб қолишди — Габриэль Жезус қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бу вазиятда Жезус чилилик футболчининг жағига оёғи билан зарба бериб юборди. Ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб ўзгармади ва мезбонлар ярим финалга йўл олди.

Бразилиянинг яримфиналдаги рақиби Перу ва Парагвай ўртасидаги драматик баҳсда аниқланди. Бу ўйиндаги асосий вақтда 3:3 ҳисоби қайд этилди. 

Парагвай термаси сафида Гомес, Алонсо ва Авалос рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, Гомес ўз дарвозасини ишғол этиб, рақиб жамоага ёрдам бериб юборди. Лападула ва Йотуннинг голлари эвазига ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари дуранг натижа билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад Перуга кулиб боқди — 4:3.

Чорак финалнинг яна бир баҳси — Уругвай – Колумбия ўйини Тошкент вақти билан 01:00 га белгиланган. Аргентина-Эквадор баҳси эса 04:00 дан бошлаб старт олади.

Ҳумоюн Орипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 2.8
t
×