Копа Америка-2021 мусобақасида 41 киши вирус юқтириб олди
Спорт
−
15 Июнь 2021
2862Бразилияда ўтказилаётган Копа Америка-2021 мусобақасида қатнашаётган терма жамоаларнинг футболчилари ва делегация аъзоларидан 41 нафари коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Бу ҳақда Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
ССВ маълумотларига кўра, касаллик юқтириб олган 41 кишидан 31 нафари футболчилар ва мусобақада қатнашаётган терма жамоа делегация аъзолари, қолган 10 нафари эса тадбирни қўллаб-қувватлашга жалб қилинган ходимлар бўлган.
Касаллик асосан Перу, Боливия, Колумбия ва Венесуэла терма жамоалари вакилларида аниқланган. Энг кўп касаллик юқтириб олган терма жамоа бу Венесуэла бўлиб, делегация аъзоларидан 13 нафарида вирус аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия мезбонлик қилаётган Копа Америка-2021 мусобақаси 13 июнь куни старт олди. Мусобақанинг очилиш ўйини “Маракана” стадионида бўлиб ўтди.
LiveБарчаси