Копа Америка-2021: Бразилия ва Колумбия мусобақани ғалаба билан бошлади

Sport

image

Кеча, 13 июнь куни Бразилияда Копа Америка-2021 мусобақаси бошланди. Очилиш ўйини мезбон Бразилия ҳамда Венесуэла терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. “Бразилия миллий стадиони”да (“Маракана”) ўтган учрашувда “тўп афсунгарлари” йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.

Маркиньос 23-дақиқада бурчакдан етказилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада Неймар пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Учрашув асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганида захирадан ўйинга қўшилган Габриэль Барбоза якуний ҳисобни ўрнатди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашув Колумбия ва Эквадор терма жамоалари ўртасида ўтказилди. Ўйин колумбияликларнинг кичик ҳисобдаги устунлиги билан ўз якунига етди. Гол 42-дақиқада Эдвин Кардона томонидан киритилди. Шу тариқа, “Б” гуруҳида Бразилия ва Колумбия терма жамоалари 3 очкога эга бўлиб турибди.

Маълумот учун, турнирнинг амалдаги чемпиони Бразилия ҳисобланади.

Ҳумоюн Орипов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

10

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends