Конституцияга ўзгартиришлар киритилди

Жамият 5286
image

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда суд тизими қуйидагилардан иборатлиги белгиланди:

•    Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
•    Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
•    ҳарбий судлар;
•    Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
•    Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
•    фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
•    жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
•    туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
•    туманлараро маъмурий судлари.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати Конституцияга киритилган ўзгартиришларни жорий йилнинг 6 январида мақъуллаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 3
Теглар
t
×