Консейсау “Милан”нинг деярли 1 асрлик рекордини янгилади

Спорт

image

“Милан” клуби устози Сержиу Консейсау жамоа тарихидаги энг тез муддатда соврин ютган мураббийга айланди. “Россонерилар” Италия Суперкубогини қўлга киритди.

7 январга ўтар кечаси Саудия Арабистонида Италия Суперкубоги финал ўйини бўлиб ўтди. Милан шаҳрининг икки клуби – “Интер” ва “Милан” соврин учун майдонга тушди. Учрашувда португалиялик мутахассис қўл остидаги жамоа супер камбэк амалга ошириб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва Суперкубок ғолибига айланди.

Шу тариқа, Консейсау “Милан” тарихидаги барча мураббийлар орасида 1929/30 йилги мавсумдан бери клуб билан соврин ютиш учун энг кам ўйин ўтказган мураббий бўлди. Бундан олдинги рекорд Винченцо Монтеллага тегишли бўлиб, у 2016 йилда “россонерилар” билан Италия Суперкубогини қўлга киритган. У бу вазифани 18-учрашувда амалга оширди.

Маълумот ўрнида, “Милан” Италия Суперкубогини қўлга киритиш бўйича “Интер”га етиб олди. Ҳамшаҳарлар ўзаро 8 мартадан ушбу совринга эга чиққан. “Ювентус” эса биринчи ўринда, 9 марта зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Сержиу Консейсау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг