Конор Макгрегор қамалиши мумкин
Спорт
−
05 Октябрь 2019
19977Шу йилнинг 11 октябрь куни икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор суд олдида жавоб беради.
Суд Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида бўлиб ўтади. Конорнинг судланишига қаҳвахонада қарияни ургани сабаб бўлмоқда.
Агар Макгрегорнинг айбдорлиги исботланса, у ярим йиллик қамоқ жазоси ёки энг енгил жазо — 1 минг 500 фунт стерлинг миқдоридаги жарима тўлаши лозим бўлади.
Маълумот учун, шу йилнинг март ойида Конор Макгрегор профессионал спортчи сифатида истеъфога чиқишини ва бошқа иш билан шуғулланиш истагини эълон қилганди. Бироқ, кўпгина мутахассислар бу гапга шубҳа билан қаради.