Конор фаолиятимдаги энг хавфли зарба эгаси – Порье

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпионлиги учун даъвогар Дастин Порье Конор Макрегорни ўз фаолиятидаги энг хавфли зарба эгаси сифатида тан олди.

“Конор Макгрегор – менинг фаолиятимдаги энг хавфли зарба эгаси, бунга шубҳа йўқ. У ўз ишининг устаси. Конорга қарши 2014 йилда жанг қилдим ва мағлуб бўлдим. У адолатли тарзда ғалаба қозонди. “Ноториус” муваффақиятга эришиш йўлида барча машаққатларни енгиб ўтди ва биринчи бўлиб иккита вазн тоифасида Жаҳон чемпиони бўлди. Бу йил уни икки марта мағлуб қилган бўлсам-да, Макгрегор хавфли рақиблигича қолаверади”, дейди Порье.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июлида UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги биринчи рақамли спортчиси, америкалик Дастин Порье икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратганди. Ўшанда Макгрегорнинг оёғи синган ва замбилда олиб кетилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 11 декабрь куни UFC 269 мусобақасида “олмос” енгил вазн тоифаси чемпионлиги учун бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши октагонга кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Конор Порье

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг