Конгресс ва Трамп келишмовчилиги – Эронга қарши ҳарбий ҳаркатлар бошланадими?
Олам
−
07 Май 2020
5395АҚШ Сенати бугун, 7 май куни пайшанба куни Президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий куч ишлатишини тақиқловчи резолюцияга ветосини бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда Сенатда кўпчиликни ташкил этувчилар етакчиси Митч Макконелл маълум қилди.
“Бу жуда ҳақоратли қарор эди. Бу демократлар томонидан республикачилар ўртасида низо қўзғаш стратегияси доирасида яратилган ва шу тариқа 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишдир”, деди Трамп ўз баёнотида.
Унинг таъкидлашича, дунёда АҚШ учун кўплаб таҳдидлар мавжуд ва вақт ўтиши билан бу таҳдидлар ўзгаради. “Конституцияда Президент фаол бўлиши ва тезкор ва қатъиятли чоралар кўриши кераклиги белгиланган. Айнан мен шундай қилдим”, деган давлат раҳбари.
Сулаймоний воқеасидан сўнг, АҚШ Конгрессида Трампнинг Эронга қарши ҳарбий операциялар бўйича ваколатларини чеклашга ҳаракат қилинди. Конгрессменлар бундай чекловларсиз Трамп урушни бошлаши мумкинлигига ишонишди.
АҚШда Президент Конгресс розилигисиз уруш қила олмайди. Бироқ у қонун чиқарувчи ҳокимият билан келишмасдан, чекловлар ва вақт чегарасида чет элда операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Сенатор Тим Кейн ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда агар Конгресс маъқулламаса, Трампдан 30 кун ичида Эронга қарши ҳар қандай ҳарбий операцияларни тўхтатишни талаб қилинади.