Конго шарқидаги тўқнашувларда тўрт киши ҳалок бўлди

Олам

image

Конго Демократик Республикаси шарқидаги Бени округидан тўрт нафар тинч аҳоли номаълум қуролли жангариларнинг ҳужуми натижасида ҳалок бўлди. 

Маълумотларга кўра, бу Конго армияси вакилларининг 25 нафар жангарини йўқ қилиш тўғрисидаги расмий баёноти пайтида маълум бўлди.

Конго ДР  қуролли кучлари матбуот котиби Мак Хазукайнинг таъкидлашича, жангариларга қарши операция Бенидан 60 км узоқликда жойлашган Эрингети ҳудудида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, ноқонуний қуролли гуруҳларнинг аъзолари 2014 йилдан буён Конго ДР шарқидаги тинч аҳолига ҳужум қилишмоқда. Бунинг натижасида минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган.

Журналистларнинг сўзларига кўра, Конго ДР қуролли кучлари эълон қилган ҳозирги вазифа исёнчи гуруҳларни йўқ қилиш ва жангарилар фаолияти таъсирида бўлган ҳудудларда хавфсизликни тиклашдир.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Конго тўқнашувлар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг