Конго BRICS’га қўшилмоқчи
Олам
−
28 Июнь
3238Конго Республикаси BRICS таркибига қўшилиш ва бу борадаги алоқаларни ривожлантиришга қизиқмоқда. Бу ҳақда Конго раҳбари Дени Сассу-Нгессо РИА Новости’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Шундай мақсадимиз бор. BRICS’га аллақачон қатор давлатлар қўшилди. Шахсан ўзим BRICS+ формати ҳақида ҳам эшитдим. Агар шундай имкон бўлса, Конго бунга доимо хайрихоҳ бўлади”, дейди Президент Сассу-Нгессо интервьюда.
Конго Президенти 25 июнь куни расмий ташриф билан Россияга келганди. Сассу-Нгессо Россия билан алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш нияти борлигини ҳам маълум қилди. Россия Президенти Владимир Путин Дени Сассу-Нгессони “Шон-шараф” ордени билан тақдирлади.
Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳозиргача BRICS’га аъзо бўлиш учун 30 дан ортиқ аризалар келиб тушганини маълум қилди. У яқинда Таиланд ва Малайзия ҳам ўз аризаларини юборганини қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ BRICS таркибига Туркия ҳам қўшилмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавлуда Сатиева