Комилов “Толибон” вакиллари билан учрашди
Жамият
−
04 Март 2019
8545Кеча, 3 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар пойтахт Доҳа шаҳрида “Толибон” ҳаракати делегацияси раҳбари Барадар Охунд билан учрашди. Комилов у билан Афғонистондаги тинчлик жараёни ҳамда мамлакатга иқтисодий ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди.
Қатардаги музокараларда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ҳам иштирок этган.
Ўзбекистон делегацияси Афғонистонда тинчликка эришиш учун ҳамкорлик қилиш ва мамлакат иқтисодий секторида ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди, дейилади хабарда.
Ўзбекистон вакили шунингдек, расмий Тошкент Афғонистоннинг ички ишларига аралашишни хоҳламаслигини таъкидлаган.
Ўз ўрнида Барадар Охунд “Толибон” Ўзбекистоннинг тинч йўл билан ечим топишга қаратилган саъй-ҳаракатларини маъқуллаши ҳақида маълум қилди ва Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь