Комилов Лавров билан учрашди. Улар Ўзбекистонда РФ ОТМларини очиш, Афғонистон масалаларини муҳокама қилди

Жамият

image

Бугун, 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Сергей Лавров икки томонлама музокаралар олиб бориш ва Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашиш учун Тошкент шаҳрига келган.

Суҳбат чоғида икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди, шунингдек, долзарб халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди. 

Вазирлар РФ Президенти Владимир Путиннинг 2018 йил октябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёйев билан музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини кўриб чиқдилар.

Ҳозирги вақтда савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларни кўриб чиқиши кутилаётган Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

ТИВдаги учрашувда Россиянинг тўртта етакчи олий ўқув юртлари – МИФИ, ВГИК, Москва энергетика институти ва Россия кимё технологиялари университети филиалларини Ўзбекистон очиш масалалари муҳокама қилинди. 

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Россиянинг Афғонистон бўйича ҳамкорлиги, жумладан, Афғонистонда тинчлик музокараларини бошлаш,  мамлакатни иқтисодий-ижтимоий тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар доирасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, вазирлар минтақада хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда РФнинг Ўзбекистондаги Элчиси Владимир Тюрденев ҳам иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Россия Сергей Лавров

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг