Комилов бошлиқ делегация АҚШга боради
Жамият
−
14 Ноябрь 2020
3772Жорий йилнинг 15-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Америка Қўшма Штатларига ташрифи режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
АҚШ билан икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувда иштирок этиш мақсадида ушбу давлатга йўл оладиган мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация таркибидан, шунингдек, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва бошқа давлат идоралари масъул вакиллари ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари хизмат сафари давомида Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларида бўлиб ўтадиган қатор музокараларда иштирок этади.
LiveБарчаси