Комил Рашидов Жээнбеков билан хайрлашди
Жамият
−
06 Сентябрь 2019
4149Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков кеча, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Комил Рашидовни мамлакатдаги дипломатик ваколатини якунлагани муносабати билан қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари бугунги кунда Қирғизистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги энг юқори даражада эканлигини, стратегик шериклик ўрнатилганини, яхши қўшничилик алоқалари ривожланиб бораётганини, мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқ тобора кўпаяётганини, қўшма корхоналар ташкил этилаётганини, трансчегаравий ҳамкорлик ривожланиб бораётганини таъкидлади.
У икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Комил Рашидовга миннатдорлик билдирди.
Қирғизистондаги фаолиятини якунлаган Комил Рашидов Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.
Президент Сооронбай Жээнбеков Комил Рашидовни Бош вазирнинг маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири лавозимига тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақият тилади.
Ўзбекистон элчиси Комил Рашидов Сооронбай Жээнбековга ва қирғиз томонига мамлакатдаги дипломатик ваколатхонанинг самарали фаолиятига ҳисса қўшган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.
LiveБарчаси