Комадан уйғонган Мадоннанинг айтган биринчи сўзи маълум бўлди

Маданият-санъат

image

Кеча, 6 март куни "поп қироличаси" Мадонна Лос-Анжелесдаги концертида ўзининг ўтган йили жиддий бактериал инфекция туфайли шифохонага ётқизилгани ва бошидан кечирганлари ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда “Sky news” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Мадонна комадан уйғонганидан кейин биринчи марта ўз мухлисларига оғир дамлардаги ҳаётидан сўз очган. Хонанда режасидаги бешта шоудан биринчисини бошлар экан, у 2023 йилда шифохонага ётқизилгани ҳақида нутқ сўзлади.

“Бу ҳолат менга жисмонан эмас, балки ҳиссий жиҳатдан оғирдир. Чунки мен сизга ҳақиқий ҳаётим ҳақида гапиряпман. Мен кўп марта от миниш чоғида йиқилганман, суякларимни синдирганман, лекин ҳеч нарса мени тўхтата олмаган”, деган у.

 Мадоннанинг ўтган ёзда соғлиғи жуда ёмонлашган, ҳатто у 4 кун давомида кома ҳолатига тушиб қолган. 

“Фақат, бор овозим билан "йўқ" деб уйғонганимни эслайман. Ишончим комилки, Худо менга бу дунё билан хайрлашасанми, деган мен эса хоҳламаганман”, дея қўшимча қилган Мадонна.

Шунингдек, поп юлдузи уни ҳаётга қайтарган нарса – бу унинг фарзандлари эканлигини, улардан ажралишни истамаслигини айтган. 

Эслатиб ўтамиз,2023 йилнинг 24 июнь куни америкалик хонанда Мадонна бактериал инфекция юқиши оқибатида шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилганди. Орадан бир неча кун ўтиб, шифохонадан чиққан хонанданинг ҳамон ўзини ёмон ҳис қилаётгани ва ўрнидан туролмаётгани маълум бўлганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мадонна "поп қироличаси"

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг