Комада қолаётган депутатнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Олам
−
25 Сентябрь 2023
14082Аввалроқ Озарбайжон Миллий Мажлиси (парламенти) депутати Ганира Пашаева комага тушиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Пашаеванинг соғлиғи яхшиланмоқда. Бу ҳақда депутатнинг яқинлари "Trend" нашрига маълум қилди.
"Унинг аҳволи барқарор, соғлиғида яхши томонга ўзгаришлар бор", дейди депутатнинг қариндошлари.
Кеча, 24 сентябрь куни Ганира Пашаева келиб чиқиши номаълум гипотоник ҳолат ташхиси билан шифохонага ётқизилганди. Тахминларга кўра, депутатнинг комага тушишига дори-дармонлар сабаб бўлган.
Маълумот учун, Ганира Алескар қизи Пашаева 1975 йил 24 март куни Озарбайжоннинг Товуз вилоятида туғилган. У 1998 йилдан ANS TV телекомпаниясида мухбир, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаб келган. 2005 йилда у Ҳайдар Алиев жамғармасининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимини бошқарган. 2005 йил 6 ноябрда 105-Товуз сайлов округидан депутат этиб сайланган.
Шу билан бирга, у 2011 йил апрель ойида Туркиядаги архив материаллари ва гувоҳларнинг сўзларига асосланиб, ХХ аср бошларида турклар арманларга қарши геноцид қилгани ҳақида фильм суратга олган. У Озарбайжон ёзувчиси Ғазанфар Пашаевнинг жияни ҳисобланади.
Ганира Пашаева Ўзбекистонга ҳам тез-тез келиб туради. У сўнгги ташрифида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик палатаси ва Сенатида меҳмон бўлиб, депутат ва сенаторлар билан мулоқот қилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан ҳам учрашув ўтказган. Ганира Пашаева Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида бир неча бор меҳмон бўлиб, Ўзбекистон ҳақида озар тилида китоб нашр эттирган.
Шунингдек, унинг шеърлар тўплами ҳам ўзбек тилига таржима қилинган.
LiveБарчаси