“Коля Қирғиз”нинг 60 дан ортиқ автомобили мусодара қилинди
Олам
−
23 Ноябрь 2023
10835Қирғизистонда ўлдирилган жиноий гуруҳ раҳбари Қамчи Кўлбоевнинг 60 дан ортиқ автомобили мусодара қилинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев бугун, 23 ноябрь куни Жогорку Кенеш (парламент) йиғилишида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, уйи, идоралари ва ертўлаларидан машиналар олиб кетилади.
“Олтита автомобиль қонуний рўйхатга олинган ва аукционга қўйилган. Айрим машиналарнинг ҳужжатлари йўқ, кўплари қаровсиз ташлаб кетилган. Автомобиллар нафақат Кўлбоевга, балки унинг уюшган жиноий гуруҳи аъзоларига, уларнинг қариндошлари ва яқинлари номига рўйхатга олинган. Нима учун жиноятчининг онасига 5-6 та зирҳли машина керак? У мол-мулк ҳужжатларини бермаяпти ва биз уларни суд қарори билан мусодара қиламиз. [Қамчи Қўлбоев] унинг уч қизи машина сўради, мен бермадим, лекин хотинига битта машина қайтариб берилди”, дейди Қамчибек Ташиев.
Маълумот учун, жорий ҳафтада Қамчибек Асанбек (Қамчи Кўлбоев – Коля Қирғиз)га тегишли 6 автомобиль кимошди савдосига қўйилди. Давлат мулкини бошқариш давлат агентлиги олтита автомобилни сотиш бўйича электрон аукцион ҳақида эълон берган. Эълонда автомашиналар Вазирлар Маҳкамасига тегишли экани айтилган. Ҳолбуки, улар аввал жиноий тўда бошлиғига тегишли бўлган.
Кимошди савдосига қўйилган энг қиммат автомобиллар – 2017 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz S600 25,5 миллион сом (286 484 АҚШ доллари) ва 2021 йилда ишлаб чиқарилган BMW Alpina XB7 18 миллион сом (202 224 АҚШ доллар)га баҳоланган.
Бундан ташқари, 2019 йилда ишлаб чиқарилган Hyundai Genesis (31 457 АҚШ доллари), 2019 йилги Kia Rio X-LINE (12 919 АҚШ доллари), 2013 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz G500 (60 667 АҚШ доллари) ва Toyota Land Cruiser Prado 2005 (71 902 АҚШ доллари) ҳам бор.
Аукцион 11 декабрь куни электрон савдо майдончаси веб-сайтида онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни қирғизистонлик криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев (“Коля Қирғиз”) Бишкекда қўлга олинаётганда мамлакат Миллий хавфсизлик ходимлари томонидан отиб ўлдирилганди. Шундан сўнг, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Тўқмоқ шаҳрида қўмитанинг янги биноси очилишида қатнашиб, жиноятчиларга қарата “биттаси бош кўтарса, ўша бошни чопиши”ни айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь